«сергели тумани» тегли мақолалар


Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади
27 феврал 2023, 15:36

Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади

Душанба куни эрта тонгда Сергели туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланди. Аниқланишича, беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Сергелидаги қурилиш майдонида кўтарма кран қулади (тўлдирилди)
19 ноябр 2022, 16:20

Сергелидаги қурилиш майдонида кўтарма кран қулади (тўлдирилди)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида кўтарма кран қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳодиса Сергелида юз берганини маълум қилди. Сергели ҳокимлиги кран қулаган вақтда унда одам бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Қурилиш масъулларига кўра, қулаган кран энди утилизация қилинади.

Тошкентдаги ЙТҲда «Жигули» иккига бўлиниб кетди
14 август 2022, 22:32

Тошкентдаги ЙТҲда «Жигули» иккига бўлиниб кетди

Тошкентнинг Сергели туманида «ВАЗ-2106» русумли автомашина дарахтга бориб урилиши натижасида иккига бўлиниб кетди. Ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.

Сергели билан боғловчи янги йўлдаги деворларнинг айримлари қулаб тушди
23 май 2022, 10:04

Сергели билан боғловчи янги йўлдаги деворларнинг айримлари қулаб тушди

Май ойи бошида очилган Сергели туманини Тошкент маркази билан боғловчи янги йўлдаги айрим деворлар кучли шамол оқибатида қулаб тушди. Ҳокимият пудратчи деворларни мустаҳкам ўрнатмагани ва у ҳозирда деворларни қайта таъмирлаётганини маълум қилди.

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)
4 май 2022, 10:27

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)

Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини Яккасарой туманидаги Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари билан боғлайдиган янги йўл ва кўприкнинг очилишида иштирок этди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг ёзидан бери олиб борилаётган эди.

«Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди» — Шавкат Мирзиёев
18 феврал 2022, 16:29

«Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.

Сергелида янги йўлнинг бир қисми очилди (фото)
20 октябр 2021, 10:07

Сергелида янги йўлнинг бир қисми очилди (фото)

Пойтахтда Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган янги йўл қурилишининг биринчи босқичи якунланди (фото).

Сергелида омборхонада газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди, бир киши вафот этди
31 июл 2021, 23:23

Сергелида омборхонада газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди, бир киши вафот этди

Сергели туманида омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Омборхонадан ташқари, корхона маъмурий биноси ҳам вайрон бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди
7 май 2021, 18:17 1

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.

Туман ҳокимларининг ойлиги 5−6 млн атрофида — Сергели ҳокими
31 март 2021, 17:44 2

Туман ҳокимларининг ойлиги 5−6 млн атрофида — Сергели ҳокими

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг айтишича, туман ҳокимларининг ойлик маоши 5 млндан 6 млн сўмгача бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзига ходимлари билан бир ҳил миқдорда рағбат пули ажратишини айтиб ўтди.

Контейнерга кўчиб ўтиш учун айб иш қилганим йўқ — Сергели тумани ҳокими
31 март 2021, 16:00

Контейнерга кўчиб ўтиш учун айб иш қилганим йўқ — Сергели тумани ҳокими

Сергели тумани ҳокими контейнерга кўчиб ўтмаслигини ва бу учун «айб иш қилмаганини» маълум қилди. Унинг таъкидлашича, президент ҳамма контейнерга кўчиш кераклиги ҳақида айтмаган. «Лекин одамга ишлаши ва яшаши учун контейнер қулай бўлса, нега ундай қилмаслиги керак?» — деди туман ҳокими.

Элбек Шукуров пойтахтнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди
25 август 2020, 20:55

Элбек Шукуров пойтахтнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Элбек Шукуров Тошкентнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди.

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими ўз вазифасидан озод этилди
8 август 2020, 21:44

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими ўз вазифасидан озод этилди

Бахтиёр Шомуродов Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимини тарк этди. Вақтинчалик унинг вазифасини ҳокимнинг биринчи ўринбосари Мурод Исабоев бажаради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг